Пентагон вакиллари Ироқ армияси Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш операциясини муваффақиятли бажараётганини айтдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, штурм белгиланган жадвалдан ўзган ҳолда амалга оширилмоқда.

Пентагон вакили Питер Кукнинг айтишича, АҚШ Мўсулни озод қилишда "маслаҳатчи ролини бажармоқда".

Эслатиб ўтамиз, Ироқ армияси ва курд қуролланган тузилмалари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида 17 октябрда Мўсулни жангарилардан озод қилиш операциясини бошлашди.