Песков: Путин Берлиндаги "Норманд тўртлиги" учрашувида иштирок этади

Жаҳон 18 Октябрь 2016 6224
Фото: © ТАСС

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков руслар етакчиси Владимир Путиннинг 19 октябрда Берлиндаги "Норманд тўртлиги" учрашувида қатнашишини тасдиқлади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди. 

"Президент эртага Берлинга йўл олади ва у ерда Меркель, Олланд ва Порошенко билан музокаралар ўтказади", - деди у журналистларга. 

У сешанба куни давлат раҳбарининг бу сафарга тайёргарлик кўришга доир бир қатор мажлислар ўтказиши ҳамда  уларнинг барчаси ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтишини таъкидлади. Кремль вакилининг сўзларига кўра, ташрифга тайёргарлик кўриш учун давлат раҳбарлари ёрдамчилари даражасида иш олиб борилган. "Бу (ёрдамчилар фаолияти) ушбу учрашувга чиқиш имконини яратди". 

"Украина президенти сайтига назар ташласангиз, унда 19 октябрда Берлин шаҳрида Порошенко, Меркель ва Олланднинг "Россияни Минск келишувларини бажаришга мажбурлаш" мақсадида "норманд форматида" учрашув ўтказиши ҳақида ёзилган, - дейди Песков. - Украина президенти расмий сайтида бундай жумланинг ишлатилиши вазиятнинг нақадар жиддийлиги ҳамда Киевнинг Минск келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини бажариш нияти йўқлигидан далолат беради". 

"Шунга (Киевнинг Минск келишувиларидаги мажбуриятларини бажариш истаги йўқлиги) қарамай, Путин Минск келишувлари бўйича мажбуриятларни "норманд форматида" бажариш учун имкон қадар ҳамма нарсага тайёр", - дея маълум қилди Песков. 
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар