Samsung S7 ва S7 Edge смартфонлари ишлаб чиқаришдан олинган Galaxy Note 7’нинг баъзи функциялари билан жиҳозланадиган бўлди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Мавжуд маълумотларга кўра, илк ўзгаришлар доимо ёқиқ ҳолда бўлувчи экран функциясига тааллуқли бўлади. Бу опция телефон кутиш режимида бўлганда эслатмалар, фотосуратлар ва соатни кўрсатишга имкон беради.

Samsung’да маълум қилинишича, улар Galaxy S7 ва S7 Edge учун муайян яхшиланган функцияларга эга дастурий таъминотнинг янгиланмасини чиқарди. Европада у ҳали пайдо бўлмаган. Таъкидланишича, янгиланма баъзи тузатишларга эҳтиёж сезади. 

IHS Markit таҳлилчиси Иэн Фогг Samsung одатда бир йилда иккита флагман смартфони чиқаришини айтди. Унинг айтишича, йил охиригача бундай флагман смартфон S7 Edge бўладиган кўринади ва компания смартфон рақобатбардош бўлиши учун барча кучини ишга солиши керак бўлади.

Аввалроқ Жанубий Корея ва Samsung’да Galaxy Note 7’даги носозликлар тергов қилина бошлангани маълум қилинганди. Бу смартфонлар аккумуляторлари қизиб кетиши оқибатида портлагани ёки ёниб кетганлиги сабабли ишлаб чиқаришдан олинди.