Америка махсус хизматлари сирларини фош қилувчи Эдвард Сноуден WikiLeaks асосчиси, интернет тармоғига уланиш имконидан маҳрум этилган Жулиан Ассанжни қўллаб-қувватлашини билдирди. 

"Wikileaks ёки Ассанж ҳақида қараш қандай бўлмасин, цензура муаммонинг ечими бўла олмайди", — деб ёзган Сноуден Twitter тармоғидаги микроблогида.

Маълумки, WikiLeaks интернет-платформаси Эквадор Ассанж интернетини узиб қўйганини хабар қилган эди. Сайтда АҚШ президентлигига Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг Goldman Sachs корпорациясидаги нутқи эълон қилингач, Ассанжга нисбатан шундай чора кўрилган.