Сурия армияси АҚШ ва Саудия Арабистонини жангариларга Мўсулдан Сурияга хавфсиз кетиш йўлини тақдим қилаётганликда айблади.

Мўсулда операция бошлангандан кейин у ердан катта миқдорда жангарилар қочган, деб маълум қилди Сурия армияси бош қўмондонлиги. 

"Халқаро террорчиликнинг АҚШ ва Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳомийларининг Мўсулдан Сурияга қочаётган ИШИД жангарилари учун хавфсиз кетиш ва транзит йўлакларини таъминлаш режаси аёнлаша бошлади", деб баёнотдан бир парча келтирди САНА ахборот агентлиги.  

17 октябрда Мўсулни жангарилардан озод қилиш операцияси бошланди. Охирги маълумотларга кўра, Ироқ кучлари шаҳардан 10 км узоқликдаги шаҳарчага кириб боришди.