Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси иш бошлади

Ўзбекистон 18 Октябрь 2016 4288

Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берди.

Унда 50дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади.

Ўзбекистон раислигининг шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли”.

Кўпроқ янгиликлар