Туркия Миллий Ҳаракат партияси етакчиси Девлет Бахчели Туркиянинг президентлик давлат бошқарувига ўтиш бўйича референдум ўтказиш ғоясини маъқуллади. 

"Президентлик бошқаруви масаласини халққа таклиф қилишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз бу масалани ҳал этиш учун халққа мурожаат қилишдан бош тортмаймиз", — деган Бахчели Миллий партиянинг парламент фракциясида.

Ўтган ҳафтада Туркия бош вазири, Адолат ва Тараққиёт партияси етакчиси Бинали Йилдирим президентлик бошқарувига ўтишни назарда тутувчи янги конституция лойиҳасини парламент муҳокамасига киритишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, парламент лойиҳани конституцион кўпчилик билан маъқуллаши (парламентнинг 367 нафар депутати овоз берса) ёки (330 нафардан ортиқ депутат тасдиқлаши билан) умумҳалқ референдумига чиқариши мумкин. 

Кейинроқ, Туркия адлия вазири Бекир Бўздоғ янги конституция бўйича референдум 2017 йил бошида ўтказилиши мумкинлигини айтганди.