Ўзбекистон ва Кувайт муносабатлари янада юқори босқичга кўтарилади

Ўзбекистон 18 Октябрь 2016 8382
Фото: Кувайт ТИВ

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Кувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шавкат Мирзиёев меҳмонни ташриф билан қутлади ва Кувайт Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ Кувайт Амирининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида учрашув икки томонлама дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон ва Кувайтнинг қатор минтақавий ва халқаро масалаларга ёндашув ва қарашлари ўхшаш, кўп жиҳатдан бир-бирига яқиндир. Икки давлатнинг долзарб муаммоларни ечиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, таҳдидларни бартараф этиш ва хавф-хатарларнинг олдини олиш масалаларига қараши бир хил. Ўзбекистон Кувайт билан турли нуфузли халқаро анжуманлар ва тузилмалар доирасида ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириб бормоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2004 йилда Кувайтга, 2008 йилда Кувайт Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг Ўзбекистонга ташрифлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожига янги суръат бахш этиб, ўзаро ҳамкорликни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилгани алоҳида қайд этилди. Ташрифлар доирасида имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий пойдеворини яратди.

Учрашувда Ўзбекистон–Кувайт муносабатларини янада юқори босқичга кўтариш, ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий шериклик кўламини ошириш мақсадида келаси йилнинг биринчи чорагида ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг мажлисини ўтказишга келишиб олинди. Комиссияга икки томондан ҳам Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомида раислар тайинлангани Ўзбекистон ва Кувайтнинг катта интилиш ва алоҳида иштиёқ билан ишга киришаётганидан далолат беради.

Бу ўринда Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларида фаол иштирок этаётганини таъкидлаш жоиз. Ҳозирги кунгача жамғарманинг имтиёзли кредитлари ҳисобига сув таъминоти, транспорт инфратузилмаси ва тиббиёт соҳаларида умумий қиймати 60,6 миллион АҚШ долларига тенг уч лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, кардиохирургия, ирригация ва автомобиль йўлларини таъмирлаш соҳаларида 72,5 миллион долларлик яна тўрт лойиҳа ижроси давом этмоқда.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳам жадал ривожланмоқда. Кувайт вакиллари Ўзбекистонда ташкил қилинаётган турли маданий тадбирларда фаол иштирок этмоқда. 2007 йили «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида Кувайт олий маданият ва санъат институтининг мусиқий гуруҳи бош совринни қўлга киритган.

Муносабатларни ривожлантиришга янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш мақсадида турли даражаларда, жумладан, олий даражада ўзаро ташрифларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг Кувайтга бўлажак ташрифи бу борадаги келишувларни рўёбга чиқаришда муҳим қадам бўлиши қайд этилди. Шавкат Мирзиёев фурсатдан фойдаланиб, Кувайт Амирини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда «Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» шиори остида ташкил этилган 43-сессиясида ушбу тузилмага раислик Кувайтдан Ўзбекистон Республикасига ўтди. Шу муносабат билан Кувайт томони Ўзбекистон раҳбариятининг ташкилотга раислик даврида амалга ошириш борасида илгари сурган таклиф ва ташаббусларига юксак баҳо бериб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини, бу йўналишда кенг кўламли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 21200 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11506 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 81479 Ўзбекистон
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 9 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 570 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 339 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 806 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 738 Жамият
Хитойлик қайтарилган узукка миннатдорлик сифатида 5 минг кишини лағмон билан меҳмон қилди
19:50 454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар