Видео: «Лион» футболчиси жароҳат туфайли ўйнамаган даврида берилган маошини кўнгли ўксик болалар учун сарфлади

Спорт 18 Октябрь 2016 3367
Фото: L’Equipe

«Лион» жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Рафаэл да Силва  французлар клубига келганида жароҳат олиб, майдонга туша олмаганида бу вақт учун маош олишни истамаган.

Бразилиялик футболчи 2015 йилнинг сентябрида бел қисмидан шикастланган ва 1 ой давомида ўйинларда иштирок эта олмаган. Рафаэль «Лион» раҳбарияти билан учрашиб, ўзига ўтган 1 ой учун маош тўламасликни сўраган. Лекин бу юридик жиҳатдан иложсиз эди.

Лекин Рафаэль ўша ойлигини нимага сарфлашни топди. У уйидан чиқа олмайдиган бемор болалар жамоа стадионидаги футболчилар, оддий мухлислар ва бошқа ходимлар билан веб-камера орқали мулоқот қилишини таъминлаб, болаларнинг кўнглини кўтарди.

Аввалига футболчи бу ҳақда гапиришни истамаган, аммо кейин буни тан олган.

«Менга менинг ишим учун тўлашлари яхши, аммо ўшанда мен ўйнамагандим. Шунинг учун болалар учун шундай иш қилишни ўйлаб топдим. Бу ўзим учун ҳам эди».

Кўпроқ янгиликлар