«Арсенал» жамоасининг франциялик ҳужумчиси Оливье Жиру UFC жангчиси Конор Макгрегорни жангга чорлади. У ўз жамоадоши Лоран Косьельнига берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтган. Бу ҳолат видеоёзуви YouTube порталида пайдо бўлган.

Жиру шу вақтгача ҳеч қачон рингга кўтарилмагани, аммо ирландиялик бу жангчига қарши чиқишга тайёрлигини қайд этиб ўтган.

«Макгрегорга қарши қанча муддат туриб бера оларканман, билмадим. Балки 10 сониядир. Мен ҳеч қачон қафасда жанг қилмаганман, аммо у билан учрашиш қизиқарли бўларди. Агар Макгрегор қарши бўлмаса» - деган Жиру.