Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси ўз рафиқасини илк бор макияжсиз кўрганидан кейин ажрим учун ариза берди. Бу ҳақда Metro нашри хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, эр-хотин биргаликда Шаржадаги (БАА) пляжда дам олишган. Аёл сувга тушиш учун юзидаги макияжни ювиб ташлаган. Исми сир тутилган эр эса унинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларни пайқаб қолган.

Шунингдек, эркакнинг айтишича, унинг 24 ёшли хотини бир неча бор пластик жарроҳликни амалга оширган, ёпишадиган киприклардан фойдаланган ва кўзларига рангли линзалар таққан.

30 ёшли эр хотини билан ажрашишга қарор қилган. Маълум қилинишича, у "хотиним кўнглимдагидек ҳусн-жамолга эга эмас" деган фикрга келиб, ўзини алдангандек ҳис қилган.