ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасида 3-тур учрашувида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган учрашув «Барселона»нинг «Камп Ноу»даги 1500-расмий ўйини бўлади.

Бу вақтгача ўтказилган 1499та расмий ўйиндан 1117тасида ғалаба қайд этилган. 238 учрашув дуранг билан якунланган, 114та учрашувда эса каталонияликлар мағлубият аламини тотиб кўришган. Голлар нисбати - 3868-1189.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Ушбу жамоалар жойлашган С гуруҳида ҳозирда «Барселона» 6 очко билан пешқадам, «шаҳарликлар» ҳисобида эса 4 очко жамғарилган. Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда «Боруссия» М «Селтик»ни қабул қилади.

Манба: Tribuna.uz