Таниқли италиялик футбол агенти Марко Трабукки Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси терма жамоада қайси футболчилар ўйнашини белгилаши ҳақида айтиб ўтди. У «Матч ТВ» телеканалида «Культ Тура» кўрсатуви бошловчиси саволларига жавоб қайтарган.

- Икарди ўз дўстининг рафиқасини тортиб олган. Шундан кейин ҳам уни аҳмоқликда айбламайсизми?

– Нега экан, бу унинг шахсий ҳаётику? Лекин у ўзини ёмон тутгани тўғри. Мен Аргентина каби хулқ-атвор биринчи ўринга чиқариладиган мамлакатларда бу ҳол кузатилганини тўғри тушунаман, Марадона ҳам, Месси ҳам унинг терма жамоада ўйнашига қарши чиқишди.

- Месси Икардининг терма жамоага чақирилишига вето қўйиб тўғри қилганми?

– Мен биламанки, Месси бундан аввал ҳам шундай қилган. У Пасторенинг 2014 йилги жаҳон чемпионатига боришига қарши чиққанди. Шундай экан, Месси терма жамоадаги асосий шахс. У Аргентина футболида катта нуфузга эга, барчасини у ҳал қилади.

- У Пасторени нега чиқиштирмаганди?

– Буни аниқ билмайман. Мен Месси эмасман. Лекин мен Пасторенинг агенти билан анча йиллардан бери танишман. Шунинг учун бу воқеа ҳақида бироз биламан.

Ҳозир Пасторе 2014 йилги мундиалда иштирок этмаганини ҳеч ким эслаб ўтирмайди ҳам.

Бундан олдинроқ Месси ўзининг бошқа бир ватандоши ҳамда дўсти ҳисобланган, Италиянинг «Торино» клубида ўйновчи Макси Лопеснинг рафиқаси Ванда Нарани ундан тортиб олгани учун бошқа бир аргентиналик футболчи Мауро Икардини термага чақирилишини истамаётгани ҳақида хабар берилганди.