Қирғизистон парламенти Конституциянинг асл нусхасини йўқотиб қўйди

Жаҳон 19 Октябрь 2016 12222
Фото: kabar.kg

Қирғизистон парламенти мамлакат конституцияни ўзгартишга оид референдумни тайинлаш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама қилаётган вақтда депутатлар бир жиҳатга эътибор қаратишган. Парламентарийларнинг айтишича, мамлакат Асосий қонунининг асл нусхаси йўқлиги аниқланган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

Сентябрь ойи охирида Қирғиз Республикаси парламенти мамлакат конституциясига ўзгартиш киритишга доир умумхалқ референдумини ўтказишни 2016 йил 4 декабрига белгилаган эди. Яъни референдумни маҳаллий сайловлар билан бир вақтда ўтказиш орқали 4 млн долларга яқин маблағни тежаш режалаштирилганди. Бироқ, 10 октябрь куни президент Атамбаев маҳаллий ҳокимият органларига сайловларни 11 декабрда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шу муносабат билан референдум муддатини ҳам кўчириш масаласи кун тартибига чиқди. 

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида "Ата-Мекен" социалистик партиянинг парламент фракцияси давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиб, мамлакат Асосий қонунининг илк нусхасини кўрсатишни талаб қилган. Аммо, бугунги кунда адлия вазирлиги ҳамда президент девони ҳужжатнинг фақат нусхасига эга экани аниқланган. 

"Ўзгартиш киритишдан аввал, унинг аслини топишимиз керак, акс ҳолда биз нимага ўзгартиш киритаётганимиз ноаниқ бўлиб қолади", — деган республика собиқ прокурори, депутат Аида Салянова. Социалистлар, шунингдек, Конституциянинг аслини топиш учун махсус комиссия тузишни ҳам таклиф қилишган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар