Қозоғистон қуйи палатаси Бойқўнғир мақомини ўзгартиришни маъқуллади

Жаҳон 19 Октябрь 2016 6317
Фото: RIA

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) РФ билан Бойқўнғир мақоми бўйича мавжуд битимга ўзгартиш киритишга оид келишувни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

"Ушбу ҳужжатдан мақсад, Бойқўнғирга икки томонлама солиқ солиш масаласини ҳал этишдан иборат. Бугунги кунда Бойқўнғирдаги қозоқ тадбиркорларига  қўшимча қиймат солиғи солинади. Ўз навбатида, бойқўнғирлик (россиялик) солиқ тўловчилар бу ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас ва шу боис маҳсулот нархи ўз-ўзидан кўтарилади. Айни чоғда, Россия солиқ кодексига биноан, 18 фоизлик ҚҚС ҳам тўланади", — деб қайд этган Қозоғистон молия вазири Бахит Султонов қуйи палата пленар мажлисида. 

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳудудида Бойқўнғирдан келтирилган маҳсулотларни сотишда ҳам худди шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Шу сабаб, сунъий равишда нарх кўтарилиши таъминланади. 

Янги ўзгартишлар эса, ҚҚСни биргина Бойқўнғирда олишни ва шу билан тадбиркорлар ва аҳолига қулайлик тақдим этишни кўзда тутади. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар