Испания пойтахти хорижликларни вақтинча сақлаш марказидаги ўнлаб ноқонуний муҳожирлар норозилик уюштиришди. Бу ҳақда, El Confidencial хабар қилмоқда.

60 нафарга яқин муҳожирлар марказ хавфсизлик хизмати ходимлари талабларига бўйсунишдан бўйин товлаб, улар билан зиддиятга борган. Бунда, уларнинг бир қисми бинонинг томига чиқиб олган. Муҳожирларнинг аксарияти жазоирлик экани айтилмоқда. 

Муҳожирлар ўзларининг мамлакатдан чиқариб юборилишига қаршилик кўрсатиш мақсадида «исён» кўтарган. Аммо, мазкур акция аввалдан режалаштирилгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида жабрланганлар борлиги ҳақида ахборотлар мавжуд.