Миллионлаб солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаган фарғоналик тадбиркорнинг иши фош бўлди

Жамият 19 Октябрь 2016 7838
Фото: Getty Images

34 ёшли Азаматжон Солиев Фарғона тумани ва Фарғона шаҳрида бирин-кетин хусусий корхона ва иккита МЧЖ ташкил этади. Давлат рўйхатидан ўтиб, ишни йўлга қўяди. Ҳужжатли тафтишда 2010 йил январь ойида иш бошлаган “Azganush projekct” тикувчиликка ихтисослашган хусусий корхона раҳбари вазифасида ишлаб, 2011-2014 йиллар учун топширилган ҳисоботларида 749 млн. 551 минг сўмлик товар айланмасини акс эттирмасдан, камайиб кўрсатиб, 38 млн. 748 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни яширгани фош этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Шу билан бирга, А.Солиев назорат-касса машиналарини қўллаш борасидаги қонун талабларини ҳам писанд қилмаган экан. Уч йил мобайнида пул ўтказиш йўли билан сотиб олинган 855 млн 290 минг сўмликдан зиёд маҳсулотларни нақд пулга сотиб, савдо пулларини НКМга кирим қилмайди, банк муассасасига ҳам топширмайди. Шунингдек, 2014 йилда 158 млн. 447 минг сўм пулни фуқароларга кредит ва бошқа мақсадлар учун ўтказиб бериш йўли билан нақдлаштириб олиб, жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузади.

Юқоригидек йўсинда ўзи раҳбарлик қилган тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Fergana sky textile” МЧЖ томонидан 2012-2014 йилларда ва 2015 йилнинг биринчи чорагида топширган ҳисоботларига 1 млрд. 316 млн. 625 минг сўмлик товар айланмасини киритмасдан, камайтириб кўрсатиб, 65 млн. 831 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламайди.

Ушбу ҳолатни атрофлича кўриб чиққан суд А.Солиевга нисбатан тегишли жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди. 
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар