Москва коалицияни Суриядаги фуқароларни доимий бомбардимон қилишда айблади

Жаҳон 19 Октябрь 2016 7651
Фото: Khalil Ashawi / Reuters

Россия мудофаа вазирлигида Бельгия Мудофаа вазири Стивен Вандепутнинг қироллик Ҳарбий ҳаво кучларининг Ҳалабдаги тинч аҳоли вакилларига зарба йўллашга жалб этилмагани борасидаги гапига жавоб қайтарилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков Вандепутнинг нишонларни танлашда террорчилар назарда тутилиши борасидаги фикри ҳар қандай шубҳадан холи эканлигига қўшилган.

Конашенковнинг сўзларига кўра, «коалиция самолётлари бераётган авиазарбалар тўйларга, дафн маросимларига, шифохоналарга, полиция участкаларига, гуманитар карвонларга ва ҳатто террорчилар билан жанг қилаётган суриялик ҳарбийларга қаратилмоқда».

Унинг эслатишича, коалициядаги бирор бир мамлакат мазкур ишларга эътибор қаратмаган.

18 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги зиддиятли томонларни яраштириш бўйича Россия маркази баённомасига асосланиб Хаасажек қишлоғида Бельгиянинг F-16 самолётлари берган зарба оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатганди.

Кейинроқ Бельгия Мудофаа вазири Стивен Вандепут мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Ҳалабда тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилгани айтилган баёнотни инкор қилиб чиқди.

Бугун Россия элчиси изоҳ бериш учун Бельгия ТИВга чақиртирилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар