«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 8-турида «Ливерпуль»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда унинг жамоаси статистик маълумотларда айтилганидан кўпроқ ҳолатда тўпга эгалик қилганини иддао қилди.

«42 фоиз бўлганди. Биз ўзимизнинг йигитлардан сўрадик», деган у.

The Independent мухбири эса BBC нашри бу кўрсаткични 35 фоизга баҳолаганини эслатган.

«Бизникилар уларникидан яхшироқ ишлайди», – деган Моуриньо.

Бундан олдинроқ, «Манчестер Юнайтед»нинг «Ливерпуль»га қарши ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткичи учрашув вақтининг 34 фоизини ташкил этгани ва бу клубнинг АПЛ тарихидаги антирекорди бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур учрашувдан сўнг «Ливерпуль» очколар сонини 17 тага етказди, жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган. «Манчестер Юнайтед» эса 14 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: Tribuna.uz