Украинанинг «Нафтогаз Украины» компанияси 6та шўъба корхоналари билан бирга Россияга нисбатан ҳакамлик судини уюштирди. Компания Қримнинг Россияга қўшилиши натижасида йўқотган маблағлари учун товон талаб қилмоқда, деб хабар қилган «Интерфакс» агентлиги.

«Нафтогаз» ушбу маҳкама жараёнини Украина ва Россия Вазирлар маҳкамалари ўртасидаги ўзаро инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоя қилишга оид келишув доирасида ташкил этган. «Нафтогаз» дастлаб ўз гуруҳига етказилган зарарни 2,6 млрд АҚШ доллари деб баҳолади», — дея баёнот беришган «Нафтогаз Украины» МАК матбуот хизматида.

Хабар қилинишича, бундан ташқари, гап «Черноморнафтогаз», «Укртрансгаз», «Укргазвыдобування», «Укртранснафта», «Газ Украины» ва «Ликво» компанияларининг активлари ҳақида ҳам бормоқда.