Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Нури Шаҳин ўзи билан бирга ишлаган Жозе Моуриньо, Юрген Клопп ҳамда ҳозирги мураббийи Томас Тухел ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Жозе Моуриньо ҳақида
«У қўлидан нима келса, барчасини қилишга тайёр. Моуриньо муваффақиятларга бировнинг ғами эвазига эришишни ёқтиради. У ғалаба томон мурдалар устидан юриб боради. У ўйинларни танаффус вақтида ҳал қилади. Унинг нутқи қойилмақом бўлади! Мен шу вақтгача унингдек нотиқни кўрмаганман.

Албатта, ҳар бир футболчи ғалабани истайди, аммо Моуриньо барчадан ҳам кўпроқ».

Юрген Клопп ҳақида
«Албатта, футболда тактика муҳим, албатта, машғулотларсиз бўлмайди, шу билан бирга футболга харизматик инсонлар ҳам керак, шунинг учун мен Моуриньо ва Клопп каби йигитлар билан ишлашни ёқтираман».

Томас Тухел ҳақида
«У менимча мен кўрган энг зўр тактик».