Обама Трампдан сайловлардаги натижаларни сохталаштириш борасида нолимасликни сўради

Жаҳон 19 Октябрь 2016 5009
Фото: © AP

АҚШ президенти Барак Обама республикачи Дональд Трампни умуммиллий президентлик сайловларида сайлов участкаларида қоидабузарликлар тайёрланаётгани ҳақидаги сўзлари учун танқид қилди ҳамда "сайловлардаги сохталаштиришлар борасида нолимай, ундан кўра кўпроқ сайловчилар овозини жалб қилишга" чақирди, деб хабар бермоқда The New York Times.

Обаманинг айтишича, Трампнинг гаплари унинг бўш етакчи эканлигини кўрсатади. Унингча, Трамп сайловларда муваффақиятсизликка учраса "демократиянинг энг ёрқин кўриниши бўлган сайловчилар фикрини" ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилади.

"Янги сиёсий тарихда президентликка номзод сайловларда сохталаштиришларга йўл қўйилиши ҳақида сайлов бўлмасдан айтаётган биринчи ҳолатдир", деб айтди Обама.

Аввалроқ 40 фоиз америкаликлар сайлов натижалари Хиллари Клинтон фойдасига сохталаштирилиши мумкинлигини айтишгани маълум қилинганди. 

 

Кўпроқ янгиликлар