Шу ойнинг бошларида «Толибон» ҳаракатининг юқори лавозимли вакиллари Афғонистон ҳукумати  мулозимлари билан музокаралар ўтказган. Учрашув Қатарда ташкил этилган, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги вазиятдан бохабар манбасига таянган ҳолда. 

Мулоқотнинг асосий мавзуси Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи бўлган. Расмий Кобул вакиллари толиблардан ўт очишни бутунлай тўхтатиш, қуролларни ташлаб, расмий тинчлик музокараларига киришишни талаб қилишган. 

Ўз навбатида, «Толибон» вакиллари гуруҳни расмий сиёсий ҳаракат сифатида тан олишни, етакчилари ва қўмондонларининг исми-шарифини халқаро қидирув рўйхатидан олишни ҳамда қамоқхонада сақланаётган тарафдорларини озод этишни  талаб қилишган. 

Манбанинг сўзларига кўра, мазкур учрашув ҳам аввалгилари каби вақтни бекорга сарф қилишдан иборат бўлган. чунки, томонлар муҳокама этилган мавзуларнинг биронтаси бўйича келиша олмаган.