Россия бош штаби Мўсулнинг штурм қилиниши ортидан кузатишга ваъда берди

Жаҳон 19 Октябрь 2016 6271
Фото: Jens Kalaene / Globallookpress.com

Россия Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилиш операциясини ҳозирча Мўсулнинг бевосита штурми ҳали бошланмаган бўлса-да диққат билан кузатмоқда. Бундай баёнот билан Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов чиқди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Биз Мўсулдаги вазият ва ИШИД жангариларига қарши операцияни кунбўйи кузатмоқдамиз. У ерга космик разведка қурилмалари йўналтирилган ҳамда ҳудуд яқинида ўндан кўпроқ разведка воситаларимиз, жумладан учувчисиз парвоз қурилмалари ишламоқда", деб айтди Герасимов.

"Биз қуруқликдаги гуруҳнинг жойлашиши ва реактив артиллерия ва авиацион объектлар томонидан шаҳар ўққа тутилишини кузатмоқдамиз", деб қўшимча қилди Герасимов.

Унинг айтишича, жангарилар Мўсулдан Сурияга ўтиб кетишлари хавфи мавжуд.

"Бизнинг асосий эътибор жангариларнинг Мўсулдан чиқиб кетиб ёки келишувга кўра шаҳарни тарк этиб Сурияга кетиши мумкинлигига қаратилган. Умид қиламизки, бизнинг халқаро коалициядаги ҳамкорларимиз ИШИДнинг эркин кўчиб юрувчи йирик тўдалари Яқин Шарқ минтақасида қандай оқибатларга олиб келишини англамоқдалар. Шунинг учун террорчиларни бир давлатдан иккинчи давлатга қувиш эмас, балки жойида йўқ қилиш керак", деб таъкидлаб ўтди Герасимов. 

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар