Шавкат Мирзиёев «Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази»ни ташкил этиш ғоясини илгари сурди

Ўзбекистон 19 Октябрь 2016 7903
Фото: uza.uz

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Куни кеча, унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, сессия қатнашчилари олдида маъруза қилди. 

Шавкат Мирзиёев сессия қатнашчиларини Ўзбекистон заминида қутлар экан, 2017 йилда Кенгашга раислик қилувчи Ўзбекистон шу бир йиллик даврида мусулмон давлатларининг самарали ва нуфузли форуми сифатида ташкилот ролини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг раислигида ўтаётган ушбу анжуманнинг «Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» шиори устувор йўналишларни аниқ ифода этади. 

Хусусан, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мамлакат рақобатдошлигининг асосий кўрсаткичига айланган бугунги шароитда тараққиётнинг муҳим омили сифатида таълимнинг роли ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтда жамият ва цивилизациялар аввало ижтимоий қадриятлар ва таълим тизимлари билан рақобатлашмоқда. 

Шу нуқтаи назардан, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. 

Бу масала ёшларда илм-фанга ва таълим олишга интилиш туйғусини кучайтириш, барча жамиятларда ислом қадриятлари ва маданиятини тўғри англаш ҳамда қабул қилиш, дунёнинг барча халқларига Ислом динининг ҳақиқий мазмун-моҳиятини етказиш учун муҳимдир. Шунингдек, бугунги кунда халқаро миқёсда конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйиш, тинчлик ва тотувликка эришишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шунга биноан, нафақат ислом маданияти, балки умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишдан иборат. 

Бундай марказнинг Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида яратилиши мантиқий иш бўлур эди. Буни бир қатор қулай омиллар тақозо этмоқда: 

биринчидан, Самарқанднинг мусулмон маданияти дурдоналаридан бири эканлиги билан боғлиқ дунё цивилизациясидаги мумтоз ўрни; 

иккинчидан, энг буюк мусулмон мутафаккирларидан бири, барча муҳаддислар пешвоси Имом Бухорийнинг табаррук мақбараси жойлашган ушбу минтақага хос бўлган алоҳида маънавий-руҳий муҳит. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Самарқандда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида ташкил этилиши таклиф этилаётган тадқиқот марказини «Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази» деб аташ ғоясини ҳам билдирди. 

Мирзиёев, шунингдек, ушбу ташаббусни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Ияд Маданий Жаноби олийлари қўллаб-қувватлашига ва бу лойиҳани амалга оширишда керакли кўмакни беришига умид билдирган. 

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар