Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тарифлар оширилади

Жамият 19 Октябрь 2016 8231
Фото: Norma

Жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан «Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси Тошкент аҳолисига ва корхоналарга санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифларни оширади. Бу ҳақда «Махсустранс» шаҳар фойдаланиш бўлимига асосланиб «Газета.uz» хабар берди.

«Махсустранс» томонидан тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилишича, 1 ноябрдан бошлаб хизмат нархлари 6,6 фоизга кўтарилади.

Хусусан, аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш хизматини кўрсатиш — киши бошига ойига 3 000 сўмдан — 3200 сўмга ошади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш хизматини кўрсатиш нархи ҳам бюджетдаги, ҳам хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар учун бирдай оширилди — бир метр кубга 38390 сўм (эски тариф — 35 991 сўм).

Ахлатни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатиш ҳар икки турдаги корхона ва ташкилотлар учун — бир тоннага 14346  сўм (эски тариф —13 449,4 сўм).

Эслатиб ўтамиз, охирги марта маиший чиқиндиларни олиб чиқиш нархлари шу йилнинг 11 майида оширилган эди.

Кўпроқ янгиликлар