Туркия парламенти раиси ўринбосари: “Ўзбекистон FETÖ таҳдидини анча аввал пайқаган эди”

Ўзбекистон 19 Октябрь 2016 46531
Эрбай Кужет. Фото: Kun.uz

Туркия парламенти (Буюк Миллат Мажлиси) раисининг ўринбосари Эрбай Кужет Ўзбекистон Фатҳулла Гулен бошчилигидаги террорчи ташкилот таҳдидини анча аввал пайқаганини эътироф этди. Туркия парламенти вакили мазкур масалага 17 октябрь куни ўрта осиёлик журналистлар, жумладан kun.uz вакиллари ҳозир бўлган Анқарадаги “Тарих ва миллий бирликни англаш” мавзусидаги машварат доирасида ташкил этилган учрашувда тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон FETÖ – Фатҳулла Гулен террорчи ташкилотига қарши тегишли чора-тадбирларни ўз вақтида кўрганини таъкидлашни истардим. Ўша даврда бунинг учун Ўзбекистон томони танқид қилинган эди. Аммо вақт ўтиб, FETÖ’га қарши қўлланган чоралар тўғри эканини кўрсатмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон томонидан миннатдормиз”, – деди Туркия Буюк Миллат Мажлиси раисининг ўринбосари Эрбай Кужет.    
Қайд этилишича, FETÖ узоқ йиллар мобайнида ғаразли мақсадини устомонлик билан яшириб келган. 15 июль куни Туркияда рўй берган давлат тўнтаришига уриниш пайтида эса ташкилотнинг асл қиёфаси намоён бўлган.

Фото: Kun.uz

“Туркия учун катта синов бўлган ўша кеча FETÖ террорчи ташкилоти ўз халқига қарши қурол кўтарди, таъбир жоиз бўлса, демократияга тажовуз қилди. Туркия парламенти биносига бомба ёғдирилди. Бу эса миллатнинг юрагига пичоқ санчиш билан баробар бўлди”, – дея мулоҳазаларини давом эттирди туркиялик депутат. 
Қонунчилик идораси вакилига кўра, депутатлар таҳликали вазиятда мамлакат яхлитлиги ва демократик қадриятлар ҳимояси йўлида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилди. 
“Ёвқурлик – барча туркий халқларга хос фазилат. Туркийларнинг ҳаёти азалдан от устида кечган. Туркийлар тарихда мислсиз қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган. Турк олами бугунги таҳликали давр синовларидан ҳам бир-бирига елкадош бўлиб ўтишига ишонаман”, – дея хулоса қилди Туркия Буюк Миллат Мажлиси раисининг ўринбосари Эрбай Кужет. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 июль куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш рўй берди. Туркия раҳбариятига кўра, мазкур жиноят АҚШда яшаётган Фатҳулла Гулен ва унинг террорчи ташкилоти томонидан уюштирилган. Расмий Анқара АҚШдан Фатҳулла Гуленни Туркияга экстрадиция қилишни талаб этмоқда.

Давлат тўнтаришига уриниш чоғи 240 дан ошиқ киши ҳалок бўлган, 2000 дан зиёд киши жароҳатланган. Ҳарбий исён халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланган.

Собир Салим
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар