Ўзбекистондаги барча 4 партия 2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодларини тасдиқлаб бўлди.

14 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмоновни Президентликка номзод этиб кўрсатди.

15 октябрь куни Наримон Умаров «Адолат» социал-демократик партиясидан, Сарвар Отамуратов эса «Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

19 октябрь куни ЎзЛиДеП делегатлари Ўзбекистон Президенти лавозимига Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлади.