2016 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон- Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунига кўра 2016-2017 йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди.

Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этди.