Жаҳон банки Украинага "Нафтогаз Украины" миллий акционерлик компанияси газ сотиб олишни молиялаштириши учун 500 млн доллар кредит кафолати тақдим қилди. Бу ҳақда Украина молия вазири Александр Данилюк маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Жаҳон банки бошқарувининг "Нафтогаз"га 500 млн долларлик кредит бериш қарорини қутлайман. Бу иситиш мавсумидан осойишта ўтишга имкон беради", деб айтди Данилюк фейсбукдаги саҳифасида.

У, шунингдек, "Нафтогаз" билан бу лойиҳа устидан бир неча ой ишлаганини қўшимча қилди.