20 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон 20 Октябрь 2016 10642
Фото: Kun.uz

19 октябрь туни ва 20 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Абдулазиз Комилов ИҲТнинг Фаластин бўйича позициясини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ИҲТ ТИВКнинг 43-сессиясига бағишланган якуний брифингда чиқиш қилди.

Батафсил.

Ўзбекистонда сотилган Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари алмаштириб берилмайди

Ўзбекистонда сотилувчи Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари зарядлаш жараёнида ёниб кетган тақдирда алмаштириб берилмайди.

Батафсил.

Қуролланмаган жангарилар ва яраланганлар Ҳалабни тарк эта бошлашди

Қуролсиз жангарилар ва яраланган тинч аҳоли вакиллари Суриянинг Ҳалаб шаҳри шарқий туманларини тарк эта бошлади.

Батафсил.

«Норманд тўртлиги» музокаралари якунланди

Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд, Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Пётр Порошенколар ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Батафил.

Лас-Вегасда АҚШ президентлиги учун сўнгги телебаҳслар бўлиб ўтмоқда

АҚШ президентлиги учун номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп сўнгги, учинчи телемунозараларга киришишдан аввал ҳам қўл бериб кўришишмади.

Батафсил.

Норвегия Россия Сурияга юборган кемалар суратини олди

Норвегия Россия Ўрта Ер денгизига "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемаси ва "Петр Великий" атом крейсерининг суратларини чоп этди.

Батафсил.

«Нафтогаз» Россиядан Қримдаги мулки учун товон пули талаб қилмоқда

Украинанинг «Нафтогаз Украины» компанияси 6та шўъба корхоналари билан бирга Россияга нисбатан ҳакамлик судини уюштирди.

Батафсил.

Туркия телевидениесида кутилмаган ҳолат юз берди

Туркиянинг DRT телеканалининг эрталабки янгиликлар дастури студиясига дайди мушук кириб қолган.

Батафсил.

Буюк Британияда антиқа ўғрилик содир этилди

Буюк Британиянинг Нортгемптон шаҳри полицияси маҳаллий дўконлардан биридан 2 метрлик жалюзини ўғирлаб кетмоқчи бўлган кимсани қидирмоқда.

Батафсил.

Samsung компанияси дунё аэропортларида Galaxy Note 7 алмашинув пунктларини очмоқда

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси дунё аэропортларида дўконлар тармоғини очадиган бўлди, бу ерда муаммога дуч келган Galaxy Note 7 смартфонлари эгалари уларни бошқа қурилмаларга алмаштиришлари мумкин бўлади.

Батафсил.

ЕЧЛ. "Барселона" "Манчестер Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бешиктош" сафарда "Наполи"ни енгди ва бошқа натижалар

19-20 октябрь кунлари Чемпионлар Лигаси 3-турининг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. Унда "Барселона" ўз уйида "Манчестер Сити" устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Арсенал" "Лудогорец" дарвозасига жавобсиз 6та гол киритди.

Батафсил.

АҚШ журнали дунёдаги энг яхши шаҳар, авиакомпания ва меҳмонхонани аниқлади

АҚШнинг Conde Nast Traveler саёҳатлар ҳақидаги журнали дунёнинг энг яхши шаҳарлари рейтингини чоп этди. 40 та ўриндан иборат рўйхатга Токио бошчилик қилмоқда.

Батафсил.

Кўпроқ янгиликлар