Эминем Трампга қарши ашула ёзди

Маданият 20 Октябрь 2016 11319
Фото: rollingstone.com

Америкалик машҳур рэп ижрочи Эминем янги трекида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга қарши фикрлар билдирди, деб хабар бермоқда Rolling Stone. Campaign Speech ("Сайловолди нутқи") деб номланган қўшиқ рэпчининг бўлғуси альбомининг тизери бўлди.

"Мени хавфли одам деб ҳисоблайсизми?

Бироқ сиз бу лаънати номзоддан қўрқинг.

Трамп ўз кампаниясини ўз чўнтагидан молиялаштиргани учун,

Сиз, уни қўғирчоқ каби ҳеч кимга қуллуқ қилмайди дейсизми?

Сиз буни истаганмидингиз?

деган сўзлар янграйди қўшиқда. 

1970-йилларда қора танлиларни таҳқирлаган ку-клукс-клан гуруҳининг бўлимларидан бирига етакчилик қилган, ҳозирда Луизиана штатидан сенатор Дэвид Дюк твиттерда бу қўшиққа ўз фикрини билдирган. "Эминем йиллар давомида ёшларимизнинг онгини заҳарлаб келган", деб айтмоқда сиёсатчи. 

Эминем (асл исми Маршалл Брюс Мэтерс III) фильм учун энг яхши қўшиқ йўналишида "Оскар" мукофотини олган биринчи рэпчи ҳисобланади. Унинг охирги альбоми 2014 йилда чиққан.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар