Япония гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

Ўзбекистон 20 Октябрь 2016 4113
Фото: НИА «Туркистон-пресс»

БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси биносида Япония ҳукумати ҳамда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида расмий ноталарни имзолаш ва ўзаро алмашиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” хабар берган.

Япония ҳукумати БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Ўзбекистонда идоралараро мобил гуруҳлар ташкил қилиш орқали Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддаларнинг контрабандасига қарши кураш олиб бориш” номли дастурини амалга ошириши учун 263 миллион Япония иенаси миқдорида (2 500 000 АҚШ доллари атрофида) маблағ ажратилди.

Алмашинув ноталари, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Нобуаки Ито ва БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хоним томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази директори жаноб Аҳмад Мансуров иштирокида имзоланди.

Учрашувда Нобуаки Ито Япониянинг БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида чегараларни муҳофаза қилиш ва наркотрафикка қарши кураш олиб бориш соҳаларида амалга оширилаётган ҳамкорликка жуда катта аҳамият беришини таъкидлади. Япония Бош вазири жаноб Синдзо Абэнинг Ўзбекистон Республикасидаги 2015 йил октябрь ойида қилган ташрифи якунлари юзасидан қабул қилинган Ҳамкорликдаги Коммюнике матнида ҳам ўрин олганлигига урғу берди. Бундан янада такомиллаштиришга қаратилган ва имзоланган дастур Япония ҳамда Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш ва жадаллаштиришга ўз ҳиссасини қўшади деб таъкидлади ва дастурни амалага оширишда улкан муваффақиятлар тилади.

Дастурдан ўрин олган тадбирларни БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиё давлатлари учун 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Афғонистон билан умумий чегаранинг мавжудлиги ва трансмиллий наркотик гуруҳлари томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб ўтиш учун Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар ҳудудларидан фойдаланишга уринишлар каби 2 омилнинг долзарблигича қолаётганини ҳисобга олиб, идоралараро мобил гуруҳлар (ИМГ) ташкил қилиниши Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги салоҳиятини янада оширишга имкон яратади.

БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хоним Япония Ҳукуматига қўшган ҳиссаси учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига давомли ва мунтазам ҳамкорлик ва шерикликни таъминлаб келаётгани учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосининг олдини олишда кенг қамровли, ўзаро келишилган ҳамда изчил стратегик ёндашувни қўллаш зарурлигига урғу берди. Ашита Миттал хоним, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб боришга йўналтирилган самарали стратегиялар тинчлик ва барқарорлик, шунингдек, қонун устуворлигига таянган самарали давлат бошқарувини ҳамда мустаҳкам ривожланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди, деб таъкидлади.

“Ўзбекистонда идоралараро мобил гуруҳлар ташкил қилиш орқали Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддаларнинг контрабандасига қарши кураш олиб бориш” номли дастурини амалга ошириш учун грант маблағлари ажратилиши расмий ноталарни имзолаш ва ўзаро алмашиш мақсадида ташкил этилган маросим, гиёҳванд моддаларнинг контрабандасига қарши кураш олиб бориш борасида ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг мунтазамлигидан далолат беради. Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, олдимизга турган муаммоларни янада самаралироқ бартараф қилишга ўз ҳиссасини қўшишга, давлатларимизга сезиларли фойда келтиришига, шунингдек, минтақа аҳолисининг фаровонлиги, соғлиғи ва хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман", – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори А.Мансуров.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар