Буюк Британиянинг Нортгемптон шаҳри полицияси маҳаллий дўконлардан биридан 2 метрлик жалюзини ўғирлаб кетмоқчи бўлган кимсани қидирмоқда. Воқеа 16 октябрда юз берган.  

"Эркак дўконга кириб, кийими остига жалюзини яшириб чиқиб кетган", деб маълум қилинди маҳаллий полицияда.  

Бироқ ўғрининг кетидан дўкон эгалари қувлай бошлашганда у жалюзини улоқтириб қочиб кетган.

"Оқибатда жалюзига шикаст етган", дейилди хабарда.

Полиция ўғрининг суратини чоп этиб, у ҳақида исталган маълумот беришни илтимос қилган.