Экспертлар: Мўсулга ҳужум қилиш Клинтон сайловолди кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкин

Жаҳон 20 Октябрь 2016 6201
Фото: AFP

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш амалиёти АҚШдаги президентлик кампанияси билан боғлиқ. Террорчиларнинг Ироқ ҳудудини тарк этиши эса, Сурия, Эрон ва Россияга бошоғриғи бўлади, деб ҳисобламоқда россиялик экспертлар. 

17 октябрда бошланган ҳужумда Ироқ қуролли кучлари ва полиция бўлинмалари, курд ҳарбий гуруҳлари иштирок этмоқда. Улар, халқаро коалиция авиацияси кўмагида Мўсулга шиддатли юришларни давом эттирмоқда. 

АҚШ президентлиги учун сўнгги телебаҳсдан аввал, Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон Мўсулни қайтариш учун оғир жанглар бўлишини айтган эди. 
"Ўйлайманки, биз Мўсулни қайтариб оламиз, сўнгра Раққани озод қилиш учун Сурияга юрамиз", — деган Клинтон ушбу амалиётга фикрини билдирар экан. 

Республикачилар номзоди Дональд Трамп эса, ўз навбатида Мўсулни озод қилиш амалиёти Клинтонни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётганини айтганди. 
"Биласизми, Мўсулда ким ғолиб бўлади ва нима учун ҳужум қилинмоқда? Чунки, Клинтон президент бўлмоқчи. Шу боисдан улар шижоатли кўринишни хоҳлашмоқда", — деган Трамп АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама маъмуриятини назарда тутиб. 

Россия стратегик тадқиқотлар институти директори маслаҳатчиси, шарқшунос Елена Супонинанинг РИА Новости билан ўтказган суҳбатида таъкидлашича, Мўсулни озод қилиш амалиёти сентябрь ойида ҳам ўтказилиши мумкин эди. Аммо, у техник мураккабликлар ва сиёсий мақсадлар туфайли ортга сурилган. 

"Сиёсий мақсадлар орасида, АҚШ президентлик сайлови арафасида ижобий таассурот уйғотиш фикри борлиги аниқ. Америка етакчиси Барак Обама учун Яқин ва Ўрта шарқда қандайдир муваффақиятга эришиш жуда муҳим. Шу пайтгача, Эрон ядро дастури бўйича музокаралардан ташқари бошқа эътиборли натижага эришилмаган эди", — деган Супонина. 

Россия иқтисодиёт олий мактаби жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети декани муовини Андрей Суздальцевнинг агентликка билдиришича, Мўсулдаги ИШИД жангарилари " ҳеч қаёққа ғойиб бўлишмайди, балки Сурияга йўл олишади". "Бу ерда уларни кутиб туришибди. Аммо, Сурия армияси беш йилдан бери уруш олиб бориш билан анча заифлашган". 

Суздальцевнинг ҳам қайд этишича, амалиётни бошлаш муддати тасодифан танланган эмас, у АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ. "Октябрь ойи охиригача чўзишди, аслида унчалик ҳам қулай об-ҳаво эмас, шунга қарамай, сайловлар муаммоси туфайли бошлаб юборишди",- деган эксперт.

Унинг сўзларига кўра, Мўсулни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт натижасининг сайловларга таъсири сезиларли бўлади. "Бу сафарги сайловлар ноёблиги шундаки, ички муаммолар тўлиғича унутилган ва ташқи сиёсат катта ўрин тутмоқда. Россия ва АҚШнинг қарама-қаршилиги шунчалик жиддийки, демократлар росмана уруш таҳдиди остида Клинтонни Оқ уйга келтиришни истаётгандек кўринади. Бу ҳолат, АҚШнинг сўнгги 30 йиллик тарихида кузатилмаган воқелик", — деган Суздальцев.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар