Филиппиннинг сўконғич президенти яна Обамани ҳақоратлади ва АҚШ билан "хайрлашди"

Жаҳон 20 Октябрь 2016 18723
Фото: AFP

Филиппин учун АҚШ билан "хайрлашиш" вақти келди, деб айтди "7 минг орол давлати" президенти Родриго Дутерте Хитойга ташрифи вақтида.

"Сизнинг менинг давлатимда бўлишингиз фақат сиз учунгина фойдали бўлган, шунинг учун сиз билан хайрлашиш вақти келди, азиз дўстларим", деб айтган Дутерте Вашингтонга мурожаатида. Бу ҳақда GMA News янгиликлар портали хабар бермоқда. 

Дутерте Хитой раиси Си Цзиньпин таклифи билан 18-21 октябрь кунлари Хитойда давлат ташрифи билан бўлмоқда. Бу Дутертенинг президент бўлгандан ва Филиппиннинг Хитойга Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий баҳси сабабли Гаага халқаро судида чиқарилган ҳукмдан кейин икки давлат ўртасида муносабатларнинг кескинлашишидан кейинги Хитойга биринчи хорижий сафари бўлди.

"Мен бошқа АҚШга бормайман – у ерда мен яна ҳақоратларга учрайман", деб айтди Дутерте Хитойда яшовчи филиппинликлар олдида сўзлаган нутқида.

Унинг фикрича, Ғарб узоқ вақт Филиппинга нима қилишни, қандай ташқи сиёсат юргазиш кераклигини уқдириб келган. "Бизни Хитойдан узоқлаштирган нарса биз сабабли бўлмаган: мен янги йўналишга асос соламан", деб таъкидлаб ўтди Дутерте.

Шу билан бирга Дутерте Хитойдаги бошқа бир нутқида янги ҳарбий иттифоқлар тузиш ва эскиларидан чиқишни режалаштирмаётганини айтган. Филиппин бир неча ўнлаб йиллар АҚШ мустамлакаси бўлиб келган ва ҳанузгача уни АҚШ билан бир неча ҳарбий келишувлар боғлаб туради.

"Ҳеч қандай янги ҳарбий иттифоқлар бўлмайди. Мавжудлари билан эса алоқа узилмайди. Мен фақатгина дунё шундоқ ҳам қайнаётганда, ихтилофлар алангасига ёқилғи сепмаслик кераклигини айтмоқдаман", деб айтди Дутерте унга ҳамроҳлик қилган филиппинлик журналистларга.

Бундан ташқари, Дутерте АҚШ президенти Барак Обамани яна ҳақоратлаб, уни "ярамас" деб атади. 

Дутерте Обамани бир неча марта ҳақоратлаган, Обама эса бунга Дутертени "турфа йигит" деб атаганча жавоб берган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63874 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36334 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 23 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 372 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2168 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар