2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилувчи Россиянинг 11 та шаҳарида ҳушёрхоналар очилади. Бу ҳақда RT телеканалига Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош штатдан ташқари наркологи Евгений Брюн гапириб берди.

Унинг айтишича, ҳар бир вилоят ҳушёрхоналарни ички ишлар вазирлиги ёки соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий муассасалари таркибига киритиш масаласини ўзи мустақил ҳал қилади.

Бу ғоя фанатлар томонидан ҳам маъқулланди. "Кўплаб мухлислар бошқа давлат ёки шаҳарга учрашувга келиб, стадионда бирор марта кўриниш бермай, дарҳол барга йўл олишлари мумкин", деб айтмоқда Russia Unities мухлислар клуби раҳбари Эдуард Латипов.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳарида: Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.

2015 йил март ойида Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова кучли маст ҳолатида бўлганларга наркологик муассасаларни қайта очишни таклиф қилганди. "Ҳушёрхоналар – одамга хавфсиз ҳолатда бўлиш, кўчада музлаб қолмаслик, қандайдир қийин вазиятга тушиб қолмаслик имкониятини берадиган махсус тизим зарур", деб айтганди Скворцова. Ўшанда унинг таклифини 80 фоизга яқин россияликлар қўллаб-қувватлаган. 

2011 йилда Россия ички ишлар вазирлиги ислоҳ қилинганда тиббий ҳушёрхоналар фаолияти тугатилган, уларнинг вазифалари эса қисман соғлиқни сақлаш муассасаларига топширилган эди.

 

Манба: tribuna.uz