ИШИД Сурия шимоли-шарқидаги Ҳасеке вилояти ҳудудида америкаликлар самолёти уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ИШИДнинг тарғибот сайти бўлмиш Amaq News Agency хабар тарқатган.

Қайд этилишича, жангарилар америкаликларнинг A-10 русумли штурмовикини уриб туширишган.

Экстремистлар фаолиятини кузатиб борувчи SITE Intelligence group ҳам шундай хабар тарқатди.

Воқеа тафсилотлари келтирилмаган.

Бу маълумот расман тасдиқланмади.

Бунгача ҳам бир марта ИШИД шундай хабар тарқатган, лекин бу маълумот тасдиғини топмаганди.