Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Майсаранинг иши» драмаси саҳналаштирилди. 

Ўзбекистонда санъатнинг барча йўналиши сингари миллий театр санъатини ривожлантириш, ижод аҳлининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш, маънавият масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, томошабинлар учун бадиий мукаммал саҳна асарларини тақдим этиш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда. 

– Санъаткорнинг асосий вазифаси одамларни эзгуликка чорлаш, уларнинг қалбида улуғ мақсадларни камол топтиришдир, – дейди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқув театри директори Мавлон Хўжаев. – Ўқув театримизда юзга яқин иқтидорли йигит-қизга ўн нафар педагог таълим бермоқда. Соҳага кўрсатилаётган эътибор самарасида ўз билими, иқтидори билан жамиятда муносиб ўрнини топаётган, тенгдошларига ибрат бўлаётган истеъдодли ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. 

“Майсаранинг иши” спектакли бадиий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев, режиссёри Олимжон Дадамирзаев. Рассом Сергей Седухин. Бош ролларни институтнинг иқтидорли талабалари Моҳигул Акбарова, Шоҳруҳ Назаров, Фазлиддин Қодиров, Мафтуна Ғафурова ижро этмоқда. 

Шаҳноза Маматуропова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА