Берлинда норманд форматидаги музокаралар ниҳоясига етди. Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан суҳбатда етакчиларнинг Донбассдаги низо ва ЕХҲТ миссиясини кенгайтириш бўйича келишувга эришишгани ҳақида маълум қилди. Бироқ ҳамма масалаларни ҳал қилишнинг уддасидан чиқилмади.

"Минск" ва хавфсизлик

"Норманд тўртлиги" етакчилари Берлинда Украина жануби-шарқидаги низоларни бартараф этишга доир келишувга эришишди. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин маълум қилди. 

"Энг аввало, бу Минск келишувини бажаришга тааллуқли. Учрашувнинг барча иштирокчилари Украина жануби-шарқидаги вазиятни барқарорлаштиришнинг замирида Минск келишувлари бўлиши кераклигини тасдиқлашди, ҳамма бу келишувларга содиқлигини тасдиқлади", - деди Россия давлат раҳбари.

Шунингдек президент учрашув иштирокчиларининг хавфсизлик масалаларига кўп вақт ажратганини таъкидлади. 

"Бир қатор муаммоларни ҳал қилиш йўлида яқин орада амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олдик", - қўшимча қилди Путин. 

ЕХҲТ миссияси 

"Берлиндаги учрашув давомида етакчилар Донбассда ЕХҲТ миссиясини кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқлашди", - деди Путин. Хусусан, гап оғир артиллерияни ортга қайтариш ҳудуди ҳақида кетмоқда.

"Биз ЕХҲТ миссиясини оғир техникани сақлаш пунктларидаги миссиясини кенгайтиришга тайёр эканлигимизни тасдиқладик", - дея таъкидлади Путин. 

Гуманитар масалалар

Россия давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Берлиндаги учрашув иштирокчилари Украинанинг гуманитар характердаги масалаларига тўлиқ ойдинлик киритишга муваффақ бўлишмаган.  

Путин журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Донбассдаги гуманитар муаммолар ечими топилмаётганини афсус билан қайд этди.  

Бироқ у "норманд тўртлиги" етакчилари "гуманитар аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдиришган"ини таъкидлаб ўтди. 

"Бу борадаги силжиш энг минимал аҳамиятга эга бўлди, чунки у, энг аввало, ижтимоий тўловларни ташкиллаштириш билан боғлиқ", - деди Путин. 

"Тўртлик" Берлинда

Норманд форматидаги музокаралар Берлин шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Россия, Украина, Франция ва Германия етакчилари иштирок этишди. Учрашув 3 соатдан ортиқ давом этди. 

Владимир Путин, Петро Порошенко, Франсуа Олланд ва Ангела Меркель иштирокидаги норманд форматидаги илк учрашув 2014 йилнинг июнида бўлиб ўтган.