БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари соҳасида меморандум имзолади

Ўзбекистон 20 Октябрь 2016 4152
Фото: fb.com/ukinuzbekistan

БМТнинг Тараққиёт дастури (ПРООН) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳамфикрлик меморандумини имзолашди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар бермоқда

Миллий марказда маълум қилинишича, ҳужжат инсон ҳуқуқлари ва эркинларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолият ҳақидаги маълумот ва ҳужжатлар билан алмашиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш, ушбу соҳада дастур ва режаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, биргаликда адабиётлар яратиш ва нашр этиш, миллий ва халқаро тадбирлар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тузилмаларининг таълим дастурларида ўзбекистонлик мутахассисларнинг иштирокини кўзда тутади.

Меморандум 20-21 октябрда Тошкентда бўлиб ўтаётган "Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар" халқаро анжумани доирасида имзоланди. 

Анжуман БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг мустақил доимий комиссияси, ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси мутахассислари, Буюк Британия, Германия сиёсатшунослари ва ҳуқуқшунослари, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Россия ва Тожикистон омбудсманларини йиғди.   

Ўзбекистон шу кунгача БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 10 та асосий халқаро шартномаларини ратификация қилган. 

 

Кўпроқ янгиликлар