«Роскосмос» давлат корпорациясининг маълум қилишича, Schiaparelli модули билан алоқани ўрнатиш имкони яна бир неча кун сақланиб туради. 

Хабарларга кўра, фазовий модулнинг батареялари унинг ишлаш қобилиятини уч кундан ўн кунгача сақлаб тура олади. 

Бироқ, корпорациянинг қўшимча қилишича, буларнинг бари Schiaparelli модули Марс юзасига «енгил» қўнишни амалга оширган бўлсагина мумкин. 

Аввалроқ, Россия-Европа қўшма лойиҳаси бўлган Schiaparelli модули TGO модулидан ажраб, Марсга қўнгани ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ олимлар унинг сайёрага муваффақиятли тушганини аниқлай олишмаяпти.