Интернетда Росомаха трилогиясининг “Логан” деб ном берилган финал қисми биринчи трейлери чиқди. Логан - фильмда Ҳью Жекман ижро этган қаҳрамоннинг исми.

Картинада кексайиб қолган суперқаҳрамонлар ўзларининг сўнгги, ҳаёт-мамот жангларини олиб бориши ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда Жекмандан ташқари, профессор Ксавьер образида илк бор Патрик Стюарт ва Narcos сериали юлдузи Бойд Холбрук роль ижро этишган.

Трейлерда Nine Inch Nails гуруҳининг “Hurt” қўшиғи Жонни Кэш томонидан ижро этилган.

Картина прокатларга 2017 йилнинг 2 мартидан чиқа бошлайди.