Россия мудофаа вазирлиги Бельгияга Ҳассажакка берилган зарба ҳақида батафсил маълумот етказади

Жаҳон 20 Октябрь 2016 7062
Фото: epa/vostock-photo

Россия мудофаа вазирлиги бельгиялик ҳамкасбларига Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли иккита F-16 қирувчи самолёти Суриянинг Ҳассажак шаҳрига зарбалар бергани ҳақида батафсил маълумотларни топширади. 20 октябрда "Интерфакс" маълум қилганидек, бундай баёнотни Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков берган.

"Сурия осмонидаги операция ҳақидаги батафсил маълумот ҳарбий ва дипломатик каналлар орқали Бельгия томонига етказилади", деб айтди Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, ушбу самолётлар 18 октябрда Москва вақти билан соат 01:34да Иорданиядаги Ас-Салтий аэродромидан ҳавога кўтарилган ва АҚШнинг КС-135 ёқилғи қуювчи самолёти томондан икки марта ёқилғи билан тўлдирилган. 

"Ҳар бир учувчи қурилманинг унинг турини аниқлашга имкон берувчи бир нечта ўзига хос аломати бўлади. Бу самолётлар аввалроқ Россия ва Сурия радиолокацион воситаларининг аниқлаш ҳудудига бир неча маротаба учиб кирган", деб таъкидлаб ўтди Конашенков.

Конашенковнинг фикрича, Бельгия мудофаа вазири Стивен Вандепут қироллик самолётлари Ҳассажакка зарба бермаганини айтиб, жаҳон ҳамжамиятини атайлаб янглиштирмоқда. Россия вакилининг айтишича, Вандепутнинг қўл остидагилар америкалик ҳамкасблари билан бирга Бельгия Қироллиги раҳбариятини ҳам алдамоқда.

Россия мудофаа вазирлиги 18 октябрда Ҳалаб вилоятидаги Ҳассажак қишлоғига ҳаво ҳужуми берилгани ҳақида маълумот келиб тушганини маълум қилган. Ҳужум оқибатида иккита уй вайрон бўлган, 6 киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган. Россия ҳарбийлари бу ҳудудда зарба берилган вақтда на Россия ҳарбий самолётлари, на Сурия ҳарбий самолётлари бўлмаганини таъкидлаб ўтишган. Бу орада шу ҳудудда Бельгия самолётлари пайқалган.

Бельгия мудофаа вазири бу айбловларни рад этган. Москва бунга жавобан таркибига Бельгия кирувчи халқаро коалицияни мунтазам равишда тинч аҳолига зарба бериб келишда айблади.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар