Россияда 10 ёшли бола ёнғин чиққан уйдан бир ёшли синглисини қутқариб чиқди

Жамият 20 Октябрь 2016 4531

Россиянинг Байкалорти ўлкасида жойлашган Борзя шаҳрида 10 яшар бола ёнғин чиққан уйдан бир яшар синглисини қутқаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ФВВ Давлат бошқармасининг матбуот хизматига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

"Ёнғин 19 октябрь куни юз берган. Болакай синглиси билан бирга ёнаётган уйнинг дреазасидан кўчага ўзларини отган. Ёнғин ўчирилган, болалар жабрланмаган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати ходимлари болалар учун тиббий ёрдам чақиришган", дейилган хабарда.

Болакайнинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси печни ёқишган ва ишга кетишган. Улар билан бирга холаси қолган, аммо у ҳам болаларни ёлғиз қолдирганча, кўчага шошилган. Аёл уйни беркитиб кетганди.

"Болакай печь ёнидаги тўшакнинг ёнаётганини пайқаб қолган, уни кўчага олиб чиқиш учун ҳаракат қилган, аммо эшик берк бўлган. Шунда у бўғила бошлаган ва отасининг курткасини кийиб, синглисини қўлга олган. Улар биргаликда деразадан ташқарига чиқишган”, деб хабар берган матбуот хизмати.

Ёнғинни 20 дақиқада ўчиришган, у уйнинг 20 кв. метр ҳудудига зарар етказган. Воқеага нисбатан билдирилган дастлабки тахмин – олов билан эҳтиётсиз муомала деб топилган.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар