Ҳолливуднинг машҳур актёри Том Круз CBS телеканалида Жеймс Корденнинг меҳмони бўлди. 9 дақиқали скетчда актёр бошловчи билан биргаликда ўзи бош ролларни ижро этган фильмларидан саҳналарни жонлантирди. 

Ролик қаҳрамонлари либос ва декорацияларни тезкорлик билан ўзгартирган ҳолатда "Уддалаб бўлмас миссия", "Ёмғир одами", "Вампир билан суҳбат", "Жерри Магуайер", "Момақалдироқли кун" ва Круз иштирок этган кўплаб бошқа картиналарни ҳазил тариқасида акс эттиришди. 

Съёмкаларда Круз билан "Жерри Магуайер"ни суратга олган Кьюба Гудинг иштирок этди. У шу фильмдан олинган лавҳа кўрсатиб берилаётган бир пайтда кутилмаганда кадрда пайдо бўлади.