АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг баёнот беришича, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон Владимир Путин уни ҳар қадамда чув туширгани учун Путинни ёқтирмайди. 

«У Путинни ёқтирмайди, чунки Владимир Клинтонни ҳар қадамда алдаган. Путин Сурияда ҳам ақллироқ иш тутди», — дея Трамп сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian газетаси. 

АҚШда 8 октябрь кунги президентлик сайловининг иккинчи телебаҳслари бўлиб ўтди. Унда президентлик учун асосий даъвогар номзодлар Клинтон ва Трамп кўришмагани хабар қилинган эди. 

Мунозаралар чоғида Ҳиллари Клинтон Россияни америкаликларни кузатишда ва таъқиб қилишда айблаган. У шунингдек, WikiLeaks сайти маълумотларни россиялик хакерлардан олишини таъкидлаган.