Трамп "Путиннинг қўғирчоғи" бўлмасликка ваъда берди

Жаҳон 20 Октябрь 2016 8509
Фото: AP

АҚШ президентлигига республикачилар номзоди Дональд Трамп демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сўнгги теледебатлардаги "ҳужуми"га жавобан "Путиннинг қўғирчоғи" бўлмасликка ваъда берди.

Шу ўринда Трамп Россия давлат раҳбари билан шахсан таниш эмаслиги, лекин Путин у ҳақида яхши фикрда эканлигини таъкидлаб ўтди. 

У ИШИД ва бошқа радикал гуруҳлар билан курашда Москва билан ҳамкорлик қилиш яхши натижа беришига умид билдирди. 

Бу сўзлар Путиннинг яқинда айтган гапларига акс-садо сифатида янгради: ўтган ҳафта Россия президенти Обама АҚШ раҳбари лавозимини тарк этганидан кейин алоқаларнинг тикланишига умид билдириб, Трамп ҳақида ижобий фикр билдирганди. 

Трамп "ғалабага эришган тақдирда Путинга қарши фаолият олиб боришга ваъда бераётган рақибининг сабрсизлиги"ни  Путиннинг Клинтондан ҳар бир сиёсий поғонада устун эканлиги билан изоҳлади. 

Трамп Клинтон ва америкалик амалдорларга қарши уюштирилган киберҳужумлар ортида ким (Россия, Хитой ёки бошқа биров) тургани ҳали номаълумлигини таъкидлади. Оқ уй махсус хизматлар маълумотларига таяниб, бунда Кремлни расман айблади ва шунга муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди, чех полицияси эса гумондор россияликлардан бирини қўлга олди. Путин бу можароларга Россиянинг алоқадорлигини инкор этди. 

Трамп аксарият Ғарб сиёсатчиларининг фикрини қўллаб-қувватлаб, Суриянинг Ҳалаб шаҳрида рўй бераётган воқеаларни "ҳалокат" деб атади, бироқ минтақадаги инқирозда жавобгарликни Клинтон ва унинг бош котиб лавозимида олиб борган ташқи сиёсатига юклади. 

У Сурия президенти Башар Асаднинг истеъфоси ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасдиқлади. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ исёнчилар ҳақида ҳеч нарсани билмай туриб, уларни қўллаб-қувватламоқда, суриялик қочқинлар эса кўпинча ИШИД қаторига қўшилмоқда. 

Ўтган шанба куни чоп этилган Reuters агентлиги ва Ipsos социологларининг ҳамкорликда ўтказган сўнгги сўровнома натижалари президентлик пойгасида Клинтоннинг Трампдан ўзиб кетаётганини кўрсатган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8381 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 41901 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67278 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41056 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147294 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39905 Lifestyle
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1241 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2139 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар