«Арсенал» жамоаси яримҳимоячиси Месут Ўзил Арсен Венгернинг жамоадаги келажаги номаълум қолаётгани учун жамоа билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Манбанинг ёзишича, Ўзил «Арсенал»даги энг муҳим шахс ҳисоблайдигани бўлмиш ушбу франциялик мутахассис жамоада қолишини истайди.

«Арсенал» Венгерга янги шартнома қилган, у билан амалдаги шартнома 2017 йилнинг ёзида тугайди.

Германиялик футболчига Венгер қўл остида ўйнаш ёқади ва у Венгернинг қолиши кафолатланган тақдирдагина«Арсенал» билан ҳамкорликни давом эттиради, акс ҳолда шартномани узайтириш бўйича бошқача қарор қабул қилиниши мумкин.

Ўзил ва «Арсенал» шартноманинг бошқа жиҳатларини келишиб бўлгани айтилган.

Манба: Tribuna.uz