Бельгия мудофаа вазирлиги қироллик ҳарбий ҳаво кучлари самолётларининг Суриянинг Ҳалаб шаҳрига берилган ҳаво зарбаларига алоқадорлигини кескин рад этди. Мудофаа маъмурияти мазкур ҳодиса юзасидан тақдим этилган далилларни “қалбаки” деб баҳолаган. Бу ҳақда, мудофаа вазирлиги сайтида сўз юритилган

Унда айтилишича, Бельгиянинг Москвадаги элчихонаси ҳарбий атташеси Россия мудофаа вазирлигидан Бельгия ҲҲК F-16 самолётларининг Ҳалаб вилоятидаги тинч аҳоли вакиллари ўлимига олиб келган ҳаво зарбаларига алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олган. 

«Россия мудофаа вазирлиги томонидан Бельгия самолётларига тегишли экани айтилган «сафдош — бегона» аниқлаш рақамлари қироллик ҲҲК самолётларига тегишли эмас. Шу билан улар қалбакидир», — дейилади Бельгия мудофаа вазирлиги баёнотида. 

Бельгия мудофаа вазири Стивен Вандепут ҳам Ҳалабнинг Ҳассажек аҳоли пунктига ҳаво зарбаси беришда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари иштирок этганини инкор этди. Унинг сўзларига кўра, Бельгия «асоссиз айбловлар»дан расман воз кечишларини кутади.